Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: 2023 йил Украина учун ҳал қилувчи йил бўлади
2023 йил Украина учун ҳал қилувчи бўлиши керак, деди Володимир Зеленский 27 декабрь куни мамлакат фуқароларига йўллаган видеомурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, уруш бошланганидан бери Олий қўмондон штабининг навбатдаги, 44-йиғилишида мамлакат ҳарбий раҳбарияти «яқин келажак учун қадамлар тўғрисида қарор қабул қилди».
«Биз Украина мудофаа ва хавфсизлик кучларини келаси йилга тайёрлашда давом этамиз. Бу ҳал қилувчи йил бўлиши керак, - деди Зеленский.
«Биз қишда қандай хавф-хатарлар борлигини тушунамиз, баҳорда нима қилиш кераклигини тушунамиз, демак, бутун мудофаа ва хавфсизлик сектори қандай натижаларни намойиш қилиши кераклигини биламиз».
Зеленский, шунингдек, янги йилда ҳам Украина халқи «миллий мақсадларимиз тўғрисида умумий тушунчани сақлаб қолиши керак» деган фикрни билдирди.
«Албатта, бу бизнинг еримизнинг душмандан озод этилиши, шунингдек, Украинанинг тикланиши, халқимиз ватанига қайтиши, давлатимизнинг асосий ҳамкорлар билан янада яқинлашиши, Украина учун дунёда янги имкониятлар очилиши. Бу нафақат давлат, балки ҳар биримиз учун ҳам яқин истиқболдаги вазифадир», – деди президент.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026