Ўзбекистон | 12:39 / 29.12.2022
7259
1 дақиқада ўқилади

“Ота-оналарнинг ўқитувчига муносабати ўзгариши керак” – Шавкат Мирзиёев

“Муаллимлар сони бўйича энди масаламиз қолмади, энди эътибор сифатга” – дея таъкидлади президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Биз ота-оналар билан етарлича ишлай олмаяпмиз. Токи уларнинг мактабга, устозга муносабати ўзгарсин. Мен Жанубий Корея ислоҳотларини кўп ўрганаман. Улар 50-60 йил олдин жуда қийин вазиятдаги камбағал давлат бўлган. 

Олтини йўқ, миси йўқ, нефти йўқ кичкинагина давлат бугун иқтисоди бўйича ўнталикка кирган. Замонавий технологиялар бўйича эса мутлақ етакчи. Улар ҳам қийин даврларни ўтказишган. Қайсики ўқувчи мактабга бормаса, эшигини тақиллатиб “Сен жамиятга қарши иш қиляпсан” дея тушунтиришган. Биз афсуски ана шундай ишлай олмаяпмиз.

Биз ҳам маҳалла билан ҳамкорликда ана шундай ишлашимиз зарур. Фарзанд таълими ота-онага керак бўлмаса, биз қандай ёрдам беришимиз мумкин? Ота-онага даромад керакдир, лекин фарзанд таълими, тарбияси биринчи навбатда бўлиши шарт” – деди президент тадбир иштирокчиларига қарата.

Мавзуга оид