Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россия нефтининг Ўзбекистонга транзити учун тарифни оширди
KazTransOil Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити учун янги тарифни тасдиқлади.
Фото: РИА Новости
Компания матбуот хизмати хабарига кўра, KazTransOil бош директорининг 27 декабрдаги буйруғи билан нефтни транзит қилиш бўйича хизмат кўрсатиш тарифи 1 тонна учун 27,9 АҚШ доллари миқдорида тасдиқланган (ҚҚС инобатга олинмаган).
Ушбу тариф 2023 йил 1 февралдан бошлаб амал қилади.
Ҳозирда амалдаги тариф 25,12 долларни ташкил қилади.
Тариф ичига Россиянинг Қозоғистон билан чегарасидан Шағир нефт қуйиш станцияси йўналиши бўйлаб нефтни етказиб бериш нархи (1 тонна учун 24,28 АҚШ доллари) ва Шағир нефт қуйиш станциясида темирйўл цистерналарига қуйиш тарифини (1 тонна учун 0,84 доллар) ўз ичига олади.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
18:26 / 01.05.2026