Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уруш бошланганидан бери Украина 1884 та аҳоли пунктини озод қилди
15 199 та объект қайта тикланди, деярли шунча объект қайта тикланмоқда.
Фото: AP
Тўлиқ миқёсдаги уруш давомида Украина Қуролли Кучлари 1884 та аҳоли пунктини рус босқинчиларидан озод қилди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко маълум қилди.
«2022 йил биз қанчалик кучли эканимизни кўрсатди. Биз ҳаммамиз – президент, қўшинлар, кўнгиллилар, давлат. Февралдан то шу кунгача 1884 та аҳоли пункти озод этилди. Қуролли Кучлар ортидан у ерларга дарҳол Украина расмийлари келди. Инфратузилмани, электр энергияси, сув ва газ таъминотини, инсонпарварлик ёрдами, давлат хизматларини тиклаш, пул тўловларини амалга ошириш учун», деб ёзди у.
Тимошенко сўзларига кўра, айни дамда Украина расмийлари фаолиятидаги асосий устувор йўналишлардан бири бу инфратузилмадир. 15 199 та объект қайта тикланди, деярли шунча объект қайта тикланмоқда. Украинанинг шимолий чегарасида транспортга қарши, пиёдаларга қарши ва мина-портловчи тўсиқлар ҳамда темир-бетон участкалари қурилмоқда.
Мавзуга оид
21:42 / 28.04.2026
Туапсега навбатдаги ҳужум: портда – кучли ёнғин, шаҳарда – тутун ва қурум
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
21:16 / 27.04.2026
Украина ЕИ аъзоси бўлиш учун ўз ҳудудларидан воз кечишига тўғри келади – Мерц
17:40 / 27.04.2026