Жаҳон | 11:30 / 01.01.2023
15585
1 дақиқада ўқилади

Украинада янги йил кечаси 45 та «Shahed» дрони уриб туширилди

1 январга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига ракета зарбалари уюштирди. Шунингдек, Эронда ишлаб чиқарилган дронлар билан ҳужум қилди.

Фото: Социальные сети

Укарина ҳарбийлари янги йил кечаси Россия томонидан учирилган 45 та Эронда ишлаб чиқарилган «Shahed 131» ва «Shahed 136» дронларини уриб туширди. Бу ҳақда Украина ҳарбий ҳаво кучлари ахборот берди.

Украина армияси ахборот хизмати умумий ҳисобда нечта дрон учирилгани ва уларнинг қанча қисми уриб туширилганига ойдинлик киритмаган. Ижтимоий тармоқларда дронлар тушиши оқибатида содир бўлган портлашлар видеоси тарқалди.

Аввалроқ Украина томони бир кечада Россия томонидан учирилган 32 та ракета уриб туширилганини маълум қилганди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид