Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия темирйўллари Ўзбекистондан баъзи юкларни ташиш учун чегирмаларни узайтирди
Жумладан, мева ва сабзавотларни импорт қилиш учун 50 фоизлик чегирма сақланиб қолди.
Россия Федерациясида темирйўл орқали юк ташиш тарифлари янги йилдан бошлаб 2021 йилга нисбатан 8 фоизга ошди. Бу ҳақдаги Федерал антимонополия хизмати (ФАХ) қарори 1 январдан кучга кирди.
Шу билан бирга, Россия темирйўллари (РТЙ) бир қатор юкларни ташиш учун чегирмалар муддатини узайтирди.
Жумладан, мева ва сабзавотларни Тожикистон ва Ўзбекистондан импорт қилиш учун 50 фоизлик чегирма сақланиб қолди. Ушбу чегирма 2021 йилда жорий қилинган эди.
Россиянинг ПЭК логистика компанияси маълумотларига кўра, 2022 йил январ-сентябр ойларида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошиб, 5,3 миллиард долларга етган.
Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги прогнозларига кўра, 2022 йил якуни бўйича Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6,8 миллиард доллардан 8,5 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
08:48 / 27.06.2026
Стратегик ресурслар харитаси: қайси давлат нимани назорат қилади?
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
20:56 / 19.06.2026