Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар сўнгги беш йил ичида рекорд ўрнатди
Жиноятларнинг асосий қисми наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши соҳасига тўғри келади.
2022 йилнинг 11 ойи давомида Россияда чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони аввалги даврга нисбатан қарийб 10 фоизга ошган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг жиноятчилик ҳолати ҳақидаги маълумотларига кўра, бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткичга айланган.
«Россияда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 37 мингта жиноят содир этилган, бу 2021 йилнинг январ-ноябрига нисбатан 9,8 фоизга, шу жумладан МДҲ давлатлари фуқаролари томонидан 30,4 минг жиноят содир этилган, бу 2021 йилнинг январ-ноябрига нисбатан 9,8 фоизга, 15,2 фоизга кўпдир», дейилади хабарда.
Шунингдек, чет элликларга қарши жиноятлар сони 15 мингга етган ва 3 фоизга ошган.
Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колоколцев 19 октябр куни Давлат Думасида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам хорижликлар орасида жиноятлар сони ортгани қайд этилганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, жиноятлар улуши ўсишининг 80 фоизи наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши соҳасига тўғри келади.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026