Жаҳон | 18:54 / 04.01.2023
14129
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг «Горшков» фрегати «Циркон» ракетаси билан океанлараро саёҳатга чиқди

Фото: Кремл расмий сайти.

Россия армиясининг «Адмирал Горшков» фрегати гипертовушли «Циркон» ракеталари билан қуролланган ҳолда Атлантика ҳамда Ҳинд океанлари бўйлаб жанговар саёҳатга чиқди. Ҳарбий кеманинг расман саёҳатни бошлаш жараёнида Россия президенти Путин ҳам қатнашди.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, ҳарбий кема Атлантика ва Ҳинд океанларидан ташқари Ўрта Ер денгизига ҳам боради. Маросимда қатнашган Путин навбатдаги марта «Циркон» ракетасининг дунёда аналоги йўқлигини таъкидлади.

«Адмирал Горшков» охирги йилларда рус ОАВда тез-тез тилга олинаётган фрегат бўлиб, Россия ҳарбий денгиз кучларига 2018 йилда қабул қилинган. Кема «Циркон» гипертовушли ракетаси синовида кўп марта қатнашган.

Мавзуга оид