Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг қатор маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган бир неча маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино мавзеси, Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келган.
Шу боис, 2023 йил 5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.
- Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй;
- Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй;
- Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй;
- Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй;
- Янги Жарариқ маҳалласидаги 900 та хонадон;
- Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон;
- Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон;
- Ипакчилик маҳалласидаги 140 та хонадон.
Шунингдек, 8 та новвойхона, 14 та овқатланиш шохобчаси, 8 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда 4 та МТТ да ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
3-Иссиқлик марказида газ босими меъёридан паст бўлади.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026