«Иккиюзламачилигингиз ўзингизга сийлов» – Зеленский офисида Путиннинг баёнотига муносабат билдиришди
Украина президент девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия президенти Владимир Путиннинг Рождество муносабати билан ўт очиш режимини тўхтатиш бўйича баёнотига муносабат билдирди. Подолякнинг айтишича, Россиянинг бу «вақтинча ярашуви» иккиюзламачиликдан бошқа нарса эмас.
«Биринчидан, Украина Россия каби бировнинг ерини босиб олгани йўқ ва Россия каби оддий фуқароларни ўлдирмаяпти. Украина ўз ҳудудига келган босқинчи армия вакилларини ўлдирмоқда.
Иккинчидан, Россия босиб олган ҳудудларни тарк этишни бошласа, ана шу «вақтинча келишув»нинг бошланиши бўлади. Иккиюзламачилигингиз ўзингизга сийлов», деб ёзди Подоляк ўзининг Тwitter саҳифасида.
Аввалроқ Россия президенти Путин православ насронийлари нишонлайдиган Рождество байрами муносабати билан 6 январ кун ярмидан 7 январ ярим тунга қадар Украинада ўт очиш режими тўхтатилишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024