Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги уруш: Путин вақтинча ўт очишни тўхтатишни буюрди
Бу ҳақда Рус православ черкови патриархи Кирилл мурожаат қилган эди.
Россия президенти Владимир Путин 7 январ куни нишонланадиган православ Рождество байрами муносабати билан Украинада ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Кремл маълум қилди, деб хабар берди «Интерфакс».
Ўт очишни тўхтатиш режими 6 январ соат 12:00 дан 7 январ соат 24:00 гача амал қилади. Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга патриарх Кириллнинг мурожаати муносабати билан шундай буйруқ берган.
«Жанг ҳудудларида православликни тан олган кўплаб фуқаролар истиқомат қилаётганидан келиб чиқиб, биз Украина томонини ўт очишни тўхтатишни эълон қилишга ва одамларга Рождество арафасида, шунингдек, Рождество байрамида диний маросимларда қатнашиш имкониятини беришга чақирамиз», дейилади Путин буйруғида.
5 январ куни эрталаб патриарх Кириллнинг рус православ черкови сайтида «ўзаро можарога алоқадор барча томонларни» Рождество сулҳига чақирувчи мурожаати эълон қилинган эди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг кабинетида Рус православ черкови раҳбарининг таклифи «бемаъни тузоқ ва ташвиқот элементи» деб аталди. Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк рус православ черкови глобал православлик учун авторитет эмаслигини таъкидлади ва «уруш тарғиботчиси» ролини ўйнашини, шу жумладан «украиналикларни геноцид қилишга» чақираётганини айтди.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026