Жаҳон | 13:55 / 06.01.2023
9708
2 дақиқада ўқилади

Украина мудофаа вазири: НАТОнинг ўзи бизга альянсга киришни таклиф қилади

Украина Россия билан урушда ғалаба қозонганидан сўнг НАТОнинг ўзи Киевга Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлишни таклиф қилади. Бундай фикрни Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Олексий Резников билдирди. 

Олексий Резников / Фото: EPA

«Албатта, улар бизнинг ғалабамиздан олдин бу сиёсий қарорни консенсус йўли билан қабул қилишмайди. Бу тушунарли, чунки қарши овоз берадиган давлатлар бўлади. Ғалабадан кейин НАТО давлатлари биринчи навбатда хавфсизлик архитектурасини қуришдан манфаатдор бўлади, улар заиф томонларини кўрдилар, ким кучли ва кучли эканлигини кўрдилар», деди Резников «Единые новости» миллий телемарафонида. 

«Бугун улар бизга ўргатяпти, аммо бизнинг ҳарбийларимиз уларга русларга қарши қандай курашишни ўргатади. Россия НАТО ва бутун Европа учун таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. У қасос олиш режаларидан воз кечмайди. Шунинг учун биз ҳар доим урушга тайёр бўлишимиз керак. Агар биз тайёр бўлсак, улар такрорлай олмайди», — дея қўшимча қилди вазир.

Бундан олдин Украина мудофаа вазири Олексий Резников видеомурожаатида Россия 2023 йил январь ойи бошида ҳарбий ҳолат жорий этишга ва эркаклар учун чегараларни ёпишга тайёрланаётганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид