Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияда жосуслик можароси: вазирлар Хитой ускунаси ёрдамида хуфиёна кузатилган
Хитойдан келтирилган автомобил кузови ичидан геолокацияни узатиш имкониятига эга битта SIM-карта топилган.
Британияда дипломатик можаро авж олмоқда. Разведка ходимлари ҳукумат автопаркида хуфиёна кузатув мосламасини топди, деб ёзди The Sun. Дастлабки маълумотларга кўра, гап Хитой ускунаси ҳақида кетмоқда.
Хавфсизлик хизматидаги манбанинг айтишича, Хитойдан келтирилган автомобил кузови ичидан геолокацияни узатиш имкониятига эга камида битта SIM-карта топилган. Ушбу машиналар кўпинча Британия дипломатлари ва ҳукуматнинг юқори мартабали аъзолари томонидан фойдаланилади.
Автомобил қисмларга ажратилиб, ҳар бир детал кўздан кечирилганида, кузатув ускунаси герметик пайвандланган бўлакнинг ичига яширилгани аниқланган.
«Бундай SIM-карталар ҳукумат аъзоларининг ҳаракатини бир неча ой давомида ўрганиш имконини беради ва бу ўз навбатида, махфий хизматлар учун иш майдони», дейди Британия разведкасидаги манба.
Хитой разведка хизмати учун Британиянинг юқори мартабали амалдорлари иш вақтида ёки бўш вақтида қаерда бўлишини билиш муҳим бўлиши мумкин.
Можаро ортидан консерватив партия етакчиси Ян Дункан Смит Хитойни Буюк Британия миллий хавфсизлигига тизимли таҳдид сифатида тан олишга чақирди.
Хитой расмийлари Лондон томонидан қўйилган айбловларни асоссиз ва сафсата деб атади.
«Биз нормал иқтисодий ва савдо ҳамкорликни сиёсий манипуляция қилишга ва Хитой корхоналарига ҳар қандай туҳматга қатъий қаршимиз», дейилади Пекин баёнотида.
Мавзуга оид
17:53
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
20:11 / 30.06.2026