Ўзбекистон энг инновацион мамлакатлар рейтингида 82-ўринда қайд этилди
Ўзбекистон 132 та мамлакат ичида 82-ўринда қайд этилди.
2022 йил якунига кўра, Швейцария 64,6 фоиз глобал индекс билан дунёдаги энг инновацион давлатга айланди. Бу мамлакат кетма-кет 12-марта рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон эса 25,3 фоиз индекс билан атиги 82-ўринда қайд этилган, дейилади Global Innovation Index 2022 ҳисоботида.
Рейтингга 132 та мамлакат киритилган бўлиб, Ўзбекистон рўйхатда Панама (81-ўрин, 25,7 фоиз) ва Қозоғистон (83-ўрин, 24,7 фоиз) ўртасида жойлашган. Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари ҳатто Мавритания, Молдова, Филиппин, Жанубий Африка, Мўғулистон, Уммон, Иордания каби давлатларникидан ҳам паст.
Рейтингда АҚШ 61,8 фоиз глобал индекс билан иккинчи ўринни эгаллаган. Юқори бешликка Швеция (61,6 фоиз), Буюк Британия (59,7 фоиз) ва Нидерландия (58 фоиз) ҳам кирган.
Энг ёмон кўрсаткич Бурунди (12,3 фоиз), Ироқ (11,9 фоиз) ва Гвинея (11,6 фоиз) давлатларида қайд этилган.
Глобал инновациялар индекси (Global Innovation Index, GII) 2007 йилдан бери Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва унинг ҳамкорлари томонидан ҳисоблаб чиқилади. Кўрсаткич турли жиҳатларни, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими, ялпи ички маҳсулот ҳажми, инфратузилма, инсон капитали, фаннинг ривожланиш даражаси ва бошқа омилларни ҳисобга олади.
Мавзуга оид
20:52 / 04.10.2024
Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
10:30 / 17.09.2024
Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахслар реестри жорий этилади
19:53 / 16.09.2024