13:32 / 07.01.2023
9593

Ўзбекистонда бир ойда помидор ва бодринг нархи деярли 25 фоизга ошди 

Декабрь ойида узум ўртача 7,7 фоизга ошган, лимон нархлари 13,6 фоизга арзонлашган.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг декабрь ойида мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг ноябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача ўзгариш ҳолати эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, декабрь ойида бодринг нархи ўртача 23,9 фоизга ошган.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • помидор – 23,8 фоизга ошган;
  • пиёз – 9,9 фоизга ошган;
  • тарвуз – 9,2 фоизга ошган;
  • узум – 7,7 фоизга ошган;
  • қовун – 4,6 фоизга ошган;
  • сабзи – 3,7 фоизга ошган;
  • нок – 3,3 фоизга ошган;
  • анор – 3,3 фоизга ошган;
  • олма – 2,3 фоизга ошган;
  • картошка – 2,4 фоизга ошган;
  • шафтоли – 2,3 фоизга ошган;
  • турп – 0,1 фоизга ошган.

Ўз навбатида, қуйидаги маҳсулотлар нархида пасайиш кузатилди:

  • мандарин – 14 фоизга арзонлашган;
  • лимон – 13,6 фоизга арзонлашган;
  • апельсин – 7,3 фоизга арзонлашган;
  • банан – 4,7 фоизга арзонлашган;
  • шолғом – 0,1 фоизга арзонлашган.
Top