Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар фуқаро танасига хуфиёна яширилган дориларни фош этди
Республикага сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши Тошкент вилояти божхоначилари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Навоий» чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди.
Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, фуқаро ўз танасининг бел қисмига олдиндан яшириб олинган 100 дона «Актовегин» номли дори воситалари борлиги фош этилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида «Дорилар ва фармацевтика фаолият ҳақида» қонунига мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
21:30 / 24.04.2026