Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркияда президент сайлови муддати сурилиши мумкинлигини маълум қилди
Бунгача 18 июнга белгиланган сайловлар май ойига кўчирилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда президентлик сайлови ўтказиладиган сана кўчирилишини истисно қилмади, деб ёзди Tengrinews «Т24» телеканалига таяниб.
Давлат раҳбари 2023 йилги сайловни «демократик Туркия тарихидаги энг муҳим сайловлардан бири» деб атади. Унинг сўзларига кўра, сайловга тайёргарлик кўриш жараёни узоқ давом этган ва унинг санасини «эҳтимол, бироз кўчиришга» тўғри келиши мумкин.
«Бошқалар ўз ички муаммоларига ўралашиб, вақтини беҳуда ўтказаётган бир пайтда, биз мамлакатимиз ва халқимизга кўрсатиладиган хизматларни батафсил ишлаб чиқдик», деди у.
Туркияда навбатдаги умумий сайловлар - ҳам президентлик, ҳам парламент сайловлари 2023 йил 18 июнга белгиланган. Аввалроқ сайловлар санаси май ойига кўчирилиши мумкинлиги ҳақида айтилаётганди.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
12:03 / 23.04.2026