Ўзбекистон | 14:33 / 09.01.2023
10539
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда мижоз талашган киракашлар оммавий муштлашув уюштиришди

Икки гуруҳга бўлинган киракашлар тош ва таёқлардан фойдаланиб бир-бирига жан жароҳатлари етказган.

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилояти Узун туманида киракашлар икки гуруҳга бўлиниб, ўзаро муштлашган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2023 йил 5 январ куни соат 11:10 ларда Узун туманида жойлашган автошоҳбекатда содир бўлган.

Узун туманида яшовчи бир гуруҳ киракашлар қўлларига турли хилдаги тош ва таёқлар олиб, шу туманда яшовчи бошқа бир гуруҳ киракашлар билан мижоз талашиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади.

Жанжал давомида ҳар икки томон бир-бирларининг дуч келган жойларига уриб, тан жароҳати етказишган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзидаёқ ҳар икки томондан бир неча йигитга Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид