Жаҳон | 13:49 / 09.01.2023
8319
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Россия маданият арбобларига нисбатан санкциялар киритди

Украина президенти Володимир Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 6 январдаги шахсий санкциялар ҳақидаги қарорини кучга киритди. 

Фото: president.gov.ua

Рўйхатга 119 киши, асосан, Россия маданият арбоблари киритилган

Рўйхатдан хонандалар Ирина Аллегрова, Дмитрий Билан, Лариса Долина, «Россия дунёси» идеологи Александр Дугин, актёрлар Дмитрий Дюжев, Михаил Галустян, қизиқчи Евгений Петросянлар жой олган. 

Бундан ташқари, чеклов чоралари телебошловчи Леонид Якубович, хонанда Филипп Киркоров, продюсер Иосиф Пригожин, режиссёр Никита Михалков ва қўшиқчи Лолита Милявскаяга нисбатан қўлланган. 

Рўйхатда телебошловчи Жанна Бадоева ва RT канали бош муҳаррири Маргарита Симонян бор. Рўйхатда спортчилар ҳам бор - футбол мураббийи Анатолий Тимошчук.

Жазо чоралари иқтисодий хусусиятга ҳам эга. Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов таъкидлаганидек, Украина Ташқи ишлар вазирлигига Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг ваколатли органларини санкциялар қўлланиши тўғрисида хабардор қилиш ва шунга ўхшаш чораларни жорий этиш масаласини кўтариш топширилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид