Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди
Nexia’нинг ортидан урган Damas йўл четига ағдарилиб кетган.
Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 2023 йил 5 январ куни 14:30 ларда М-39 автомобил йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида содир бўлган.
Damas машинаси ўзидан олдинда, Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia машинасининг ортидан урган ва йўл четига ағдарилган.
Оқибатда, Damas йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
17:50 / 03.02.2026
Янги Жиззах шаҳри қурилади
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
10:15 / 13.01.2026