Ўзбекистонда сайёҳлик хизматларининг энг катта ҳажми Тошкентда қайд этилди
Ўтган йил январь-ноябрь ойлари якунларига кўра, сайёҳлик агентликлари ва туроператорлар брон қилиш ҳамда ва тегишли сайёҳлик хизматлар кўрсатиш энг катта ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 302,2 миллиард сўмни ташкил этди.
Хоразм (30,3 млрд сўм), Самарқанд (26,4 млрд сўм), Фарғона (10,6 млрд сўм), Бухоро (13,3 млрд сўм), Наманган (8,4 млрд сўм) ва Тошкент (8,4 млрд сўм) вилоятлари ҳам ўз кўрсаткичлари билан ажралиб турди.
Бошқа ҳудудларда сайёҳлик хизматлари кўрсатиш ҳажми 5 миллиард сўмга ҳам етмаган.
Ўзбекистонда сайёҳлик агентликлари, туроператорлар томонидан кўрсатилган барча хизматларнинг ҳажми ҳаммаси бўлиб 415,3 миллиард сўмни ташкил этди.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
15:17 / 11.11.2024