Россия самолёти йўловчининг безорилиги туфайли Самарқандга фавқулодда қўнди
«Бангкок-Москва» рейсида йўловчи ўзини губернаторнинг ўғли деб таништириб, стюардессани туртиб юборган.
Таиланд пойтахти Бангкокдан Россия пойтахти Москвага учган Аэрофлот компаниясининг Boeing-777 самолёти Самарқандга фавқулодда қўнди.
Mash телеграм канали хабарига кўра, бунга йўловчининг безорилиги сабаб бўлган. Жумладан, ўзини Красноярск ўлкаси губернатори Александр Усснинг ўғли деб таништирган йўловчи стюардессадан ўзига алоҳида эҳтиром кўрсатилишини талаб қилган. Аммо, ўзининг ҳийласи фош бўлгач (чунки Усснинг ўғли Италияда қамоқда), рад жавобини олган. Шундан сўнг у озиқ-овқат араваси билан стюардессани туртиб юборган. Оқибатда аёл йиқилиб, бошини уриб олган. Бошқа йўловчилар стюардессани ҳимоя қилишга уриниб, безори билан муштлашиб кетишган.
Бундан ташқари, юзага келган нохуш вазият туфайли бизнес-классда учаётган ҳомиладор аёл ўзини ёмон ҳис қилган.
Ҳодиса юзасидан самолёт экипажи энг яқин аэропортга фавқулодда қўнишга қарор қилган. Самолёт Самарқандга қўнгач, милиция жанжал қилганларни қўлга олган, аёл эса туғуруқхонага етказилган.
Мавзуга оид
14:56
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024