13:51 / 14.01.2023
5750

Ўзбекистон Қозоғистондан 2,5 млн тонна буғдой сотиб олди

2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистон Қозоғистондан 2,5 миллион тонна буғдой ва 374,5 минг тонна буғдой уни сотиб олди.

Фото: slovoidilo.ua

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шу муддат оралиғида мамлакатга картошка (155,1 минг тонна), арпа (98,9 минг тонна), ўсимлик ёғи (81,7 минг тонна), маргарин маҳсулотлари (40 минг тонна), маккажўхори (37 минг тонна), қорамол гўшти (16 минг тонна), сут маҳсулотлари (4,4 минг тонна), қандолатчилик маҳсулотлари (2,3 минг тонна), какао ва шоколад (1,6 минг тонна) импорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, январь-ноябрь ойлари мобайнида Ўзбекистон дунёнинг 109 мамлакатидан 3,2 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилди.

Top