19:09 / 14.01.2023
6179

Ўзбекистон россиялик сайёҳлар учун энг яхши йўналишлардан бири бўлди

Россияликлар Туркия, Грузия ва Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар қаторига киритишди. 

Россиянинг туризм блогерлари ва журналистлари 2023 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар номини маълум қилди. Мутахассислар «Туту» саёҳат хизматининг «Медиаразведка» лойиҳаси доирасидаги танловда иштирок этишди.

Ҳар бир овоз берувчига учта вариантни танлаш таклиф этилди. Рейтингда катта фарқ билан Туркия ғолиб бўлди. Грузия 26 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон 24 фоиз овоз тўплаб, учинчи бўлди.

Курорт мамлакатлари орасида Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва Миср ҳам кучли ўнталикдан жой олган. Бундан ташқари, экспертлар Эроннинг кучли ўнталикка кирганига эътибор қаратишмоқда.

Декабр ойи охирида Туркия 2022 йилда россияликлар учун энг машҳур дам олиш маскани деб топилгани хабар қилинганди. Абхазия иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли бешликни Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Таиланд якунлади. Таҳлилчиларнинг фикрича, бутун 2022 йил давомида 23,5 миллионга яқин россиялик турли мақсадларда Россияни тарк этган.

Top