Ўзбекистон | 13:11 / 14.01.2023
2923
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Яшил шаҳар транспорт йўлаги» лойиҳаси амалга оширилади

Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида «Тошкент – кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш» лойиҳаси Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

Фото: Dunyo

Мувофиқлаштирувчи кенгаш лойиҳанинг барча манфаатдор томонлар вакилларидан иборат таркибда тузилган бўлиб, лойиҳа устидан умумий раҳбарликни таъминлайди. Лойиҳа доирасидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда лойиҳани амалга оширилишини таҳлил қилиб боради.

Йиғилишда Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида жорий этилиши режалаштирилаётган «Яшил шаҳар транспорт йўлаги» лойиҳаси, мазкур йўлакда қатновчи электробуслар ва уларни қувватлаш станциялари турлари ҳамда лойиҳани амалга ошириш давомида юзага келаётган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда 2022 йилда лойиҳа доирасида бажарилган ишлар, жорий йилда амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ҳамда тадбирларни молиялаштириш учун 2023 йилга мўлжалланган лойиҳа бюджети кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид