Германия ТИВ раҳбари Путинни судлаш йўлини таклиф қилди
Германия Ташқи ишлар вазирлиги махсус трибунал учун аниқ механизмларни таклиф қилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин ва мамлакатнинг бошқа раҳбарлари Украинага қарши босқинчилик урушини бошлагани учун халқаро трибунал олдида жавоб бериши керак. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Ҳаага шаҳридаги Халқаро жиноий судга (ХЖС) ташрифи чоғида айтиб ўтди, деб ёзди Politico.
Германия дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, Россия раҳбариятини ХЖС доирасида жавобгарликка тортишнинг иложи йўқ, чунки Россия ушбу суднинг юрисдикциясини тан олмайди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса ХЖСга бундай ваколатларни бера олмайди, чунки Россиянинг ўзи бундай резолюцияни вето ҳуқуқи билан блоклайди.
Бу тўсиқдан ўтиш учун Бербок ҳамкор давлатлар билан биргаликда Россиянинг Украинага қилган тажовузи жиноятларини кўриб чиқадиган ва Россия раҳбариятини судлай оладиган «махсус трибунал» тузишни таклиф қилмоқда.
Шу билан бирга, Германия ташқи ишлар вазирлиги ушбу махсус трибунални Украина жиноят қонунчилиги «юрисдикциясидан чиқариш»ни ҳам таклиф қиляпти. Трибунал ишига жалб қилинган прокурорлар ва судьялар, Бербокнинг фикрича, турли мамлакатлар вакили бўлиши, трибуналнинг ўзи эса Украинадан ташқарида жойлашган бўлиши керак. Бу «тарафкашлик таассуротлари»ни йўқ қилади.
Аввалроқ, АҚШнинг Украинадаги собиқ махсус вакили Курт Волкер ҳозир дунёда Россия Федерацияси раҳбариятини жиноий жавобгарликка тортиш имконини берадиган механизм йўқлигини, шунинг учун халқаро ҳамжамият махсус, яъни Нюрнберг трибуналига ўхшаш «бир марталик» трибунал ташкил қилиши кераклигини айтган эди.
Халқаро жиноят суди (Ҳаага трибунали) жойлашган Нидерландия Россия учун «махсус трибунал»ни ўз ҳудудида ташкил этишни таклиф қилмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россия Федерацияси учун халқаро трибунал бўйича ўз позициясини ҳозирча аниқлай олмаяпти. Баъзи маълумотларга кўра, АҚШ бундай трибуналнинг ташкил этилишига қарши.
Мавзуга оид
16:28
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:56
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
14:24
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05