«Ҳудудгаз Бухоро» мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди
Бухоро вилоятидаги 3 та метан газ қуйиш шохобчасида 26,2 млрд сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилингани аниқланган.
Бухоро вилояти прокуратураси, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва «Ўзнефтгазинспекция» мутахассислари ҳамкорлигида Бухоро вилоятидаги метан газ қуйиш шохобчалари фаолиятини ўрганиш жараёнида бир қанча қонунбузарликлар аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
«Аниқланишича, «Д.Д» МЧЖга қарашли 2 та шохобча ва «О.Б.Г» МЧЖга қарашли 1 та шохобча газ қувурларига ўрнатилган «Автопилот-ПРО» русумли газ ҳисоблаш ускуналари текширилганда, имплюс трубкасига ўрнатилган тамғани ўғрилик қилиш мақсадида бошқа тамғага алмаштириб, газ ҳажмини сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришилган. Бунинг оқибатида, «Д.Д» МЧЖга қарашли 2 та шохобча томонидан 11,1 млрд сўмлик ҳамда «О.Б.Г» МЧЖга қарашли шохобча томонидан 15,1 млрд сўмлик жами 26,2 млрд сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилиниб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган», дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «а» банди ва 207-модда 1-қисми ҳамда «Д.Д» МЧЖ ва «О.Б.Г» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган. Тергов ҳаракатлари Бухоро вилоят прокуратураси томонидан ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024