Жаҳон | 23:04 / 17.01.2023
9450
2 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШни Сурия нефтини ўғирлашда айбламоқда

Аввалроқ Суриянинг SANA агентлиги АҚШ ҳарбийлари Суриядан Ироққа нефт ва буғдой солинган 60 та юк машинасини олиб кетгани ҳақида хабар берган эди. 

Фото: Anadolu Agency

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) расмий вакили Ван Вэнбин баёнотига кўра, Пекин АҚШдан Сурияда ўғирланган нефт бўйича тушунтириш талаб қилмоқда. 

Дипломатнинг таъкидлашича, Сурия энергетика ресурсларининг АҚШ томонидан ўғирланиши Яқин Шарқ давлатидаги энергетика инқирози ва гуманитар фалокатни янада кучайтиради. 

Ваннинг таъкидлашича, АҚШ расмийлари «Сурия халқининг яшаш ҳуқуқига шафқатсизларча тажовуз қилмоқда». Оқибатда, нефт, озиқ-овқат тақчиллиги туфайли Сурия аҳолиси учун қиш янада совуқроқ бўлиши мумкин. Дипломатнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Сурияга нисбатан очкўзлик қиляпти. Бироқ, хорижий давлатларга ҳарбий ёрдам кўрсатишда сахийлик кўрсатмоқда. 

«Аммо, АҚШ «оляптими» ёки «беряптими», натижа ҳар доим бир хил – ўз манфаатлари ва гегемонлигини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа мамлакатларни беқарорлик ва фалокатга солиб қўйиш, бу Вашингтон қоидаларига таянадиган халқаро тартиб томонидан яратилган ҳақиқатдир», деди Ван Вэнбин. 

Аввалроқ Суриянинг SANA агентлиги АҚШ ҳарбийлари Суриядан Ироққа нефт ва буғдой солинган 60 та юк машинасини олиб кетгани ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид