Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
59 фуқаро номига 1,6 млрд сўм микроқарз расмийлаштирган фирибгарлар аниқланди
Бир қанча фуқаролар ҳужжатларни сохталаштириб, катта миқдордаги пулларни ўзлаштирган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган терговга қадар текширувда фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Жумладан, бир қанча фуқаролар «J.I» корхонасида ишламаган 59 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали банк муассасасидан жами 1,6 млрд сўм микроқарз олишга эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026