Жаҳон | 11:52 / 19.01.2023
5297
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Россия фуқароси пул ювишда гумонланиб қўлга олинди

Bitzlato криптобиржаси асосчиси Анатолий Легкодимов пул ювишда гумон қилинмоқда. У 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Фото: pymnts

АҚШ Адлия вазирлиги 18 январь, чоршанба куни «Гендальф» ва «Толик» лақаблари билан машҳур бўлган 40 ёшли Россия фуқароси Анатолий Легкодимов қўлга олинганини маълум қилди. Легкодимов - Bitzlato криптобиржасининг асосчиси, у пул ювишда гумон қилинмоқда.

АҚШ расмийларига кўра, Легкодимов Майямида яшаб, «жиноий йўл билан олинган пулларни ўтказиш билан шуғулланган». Шунингдек, терговчиларга кўра, у «АҚШ стандартларига, жумладан, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш талабларига жавоб бермайдиган» пул ўтказмаларини амалга оширган. Агар Легкодимов айбдор деб топилса, у 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Адлия вазирлигининг пресс-релизида айтилишича, Ҳонгконгда рўйхатдан ўтган Bitzlato криптобиржаси «700 миллион доллардан ортиқ (тахминан 650 миллион евро) ноқонуний маблағларни қайта ишлаган, бунга товламачилик билан шуғулланувчи тўлов дастурларидан даромадлар ҳам киради». Адлия вазирлигининг хабарида айтилишича, криптовалюта билан транзакцияларда «Гидра» даркнет-маркетплейси криптовалютанинг энг йирик контрагенти бўлган, у 2022 йил апрель ойида ёпилган.

Мавзуга оид