Ўзбекистон | 08:45 / 19.01.2023
4370
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сингапур ишлаб чиқарувчилар Федерацияси билан ҳамкорлик ўрнатди

Фото: Савдо-саноат палатаси

Маҳаллий стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Сингапур ишлаб чиқарувчилар Федерацияси билан бизнес-инкубаторларни яратиш ва ривожлантиришда Сингапур тажрибасини ўрганиш бўйича шартнома имзоланди.

Осиё рақамли самарадорлик индексида Сингапур рақамли инфратузилма, ахборот-коммуникация технологияларига инвестициялар ва AКТ қонунлари бўйича Осиёда 1-ўринни эгаллади. Унинг стартап экотизимлари эса дунёда етакчи ўринни ва Жаҳон банкининг бизнес юритишнинг қулайлиги 2020 глобал рейтингида 2-ўринни эгаллади.

Сингапурда бизнес очиш учун атиги 2 та босқичдан ўтиш керак ва улар қисқа муддатда рўйхатдан ўтиш тўлови жиҳатидан арзон ва минимал капитал тўланган ҳолда якунланиши мумкин. Шунингдек, Сингапур Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индексида дунёнинг кучли уч давлати қаторидан жой олган.

Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сингапур ишлаб чиқарувчилар Федерацияси билан бизнес-инкубаторларни ташкил қилиш ва ривожлантиришда Сингапур тажрибасини ўрганиш бўйича ҳам шартнома имзоланди.

Сингапур ишлаб чиқарувчилар Федерацияси ҳозирда 10 та саноат гуруҳига бўлинган ва ҳар бир саноатнинг ўзига хос эҳтиёжлари ва манфаатларини қондириш учун тегишли хизматлар томонидан қўллаб-қувватланадиган 5 000 га яқин аъзоларга эга.

Федерация ҳузурида тренинг маркази мавжуд, шунингдек ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларга барча бизнес юритишга ёрдам кўрсатадиган етакчи бизнес-инкубаторлар тармоғини бошқаради.

Мазкур келишув доирасида мамлакатимизда ташкил этилган бизнес-инкубаторлар раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат делегацияларни Сингапур тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистон шароитида жорий қилиш мақсадида Сингапурга юбориш масалалари ҳам режалаштирилган. 

Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид