«Қамбар Ота-1» ГЭС қуриш бўйича Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида фақат умумий келишув бор – эксперт
Қирғизистонда уч давлат иштирокида ГЭС қуриш бўйича барча ишлар ҳозирча лойиҳа босқичида экани айтилди.
Қирғизистон Республикаси президенти ҳузуридаги Миллий стратегик тадқиқотлар институти директори Қанотбек Азиз «Қозоғистон-Ўзбекистон-Қирғизистон» триосининг «Қамбар Ота-1» гидроэлектр станциясининг қўшма қурилиши лойиҳасининг истиқболлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Қамбар Ота-1» ГЭС қандай шароитда қурилиши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Чунки қўшма қурилиш бўйича уч давлат ўртасида фақат умумий келишув бор. Энг муҳими, сув ресурслари муаммоси учала давлатни ҳам четлаб ўтмаслиги ҳақида умумий тушунча бор», деди у «Марказий Осиё-2030: Келажак қиёфалари» экспертлар йиғилиши доирасида Kazinform мухбири билан суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, қирғизистонлик мутахассислар 2030 йилдан бошлаб ўз мамлакатида сув билан боғлиқ кенг кўламли муаммолар бошланиши мумкинлигини айтиб, бонг урмоқда.
«Оролнинг қуриши, бошқа кўлларда қурғоқчилик ва бошқа муаммолар бор. Музликларнинг эриши, иқлим ўзгариши каби муаммолар мавжуд. Бу муаммоларни оммавий равишда, маслаҳат йўли билан ҳал этиш зарур, деган фикр ҳар уч томонда ҳам билдирилаётгани муҳим деб ҳисоблайман.
Уч мамлакат энергетика соҳасига масъул вазирлик раҳбарлари томонидан имзоланган келишув ўз вақтида қўйилган муҳим қадам. «Қамбар Ота-1» ГЭС қурилиши лойиҳаси нафақат сув муаммоси, балки энергия хавфсизлиги масаласидир. Энг муҳими, Қирғизистон томони бу лойиҳага рози бўлди. Чунки объект бизнинг ҳудудда қурилади. Ҳозир дунёда кескинлашган вазият бизни Марказий Осиёга ягона тузилма сифатида қарашга ундамоқда», – деди Қанотбек Азиз.
Аввалроқ, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қирғизистонда «Қамбар Ота-1» ГЭС қурилиши бўйича келишувни имзолаган эди.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
19:32 / 07.11.2024