Тошкент шаҳри айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатиляпти
Пойтахтнинг Олмазор ҳамда Чилонзор туманлари айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Бугун, 21 январь куни жойлардаги турли қувватдаги электр қурилмалари ва кабель тармоқларининг шикастланиши натижасида айрим ҳудудларда носозликлар юзага келмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида авариядан юзага келган носозликларни таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, айрим туманларда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Қайд этилишича, Олмазор туманининг: «Иброҳим ота» МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонларида, Чилонзор туманининг: «1-Чарх Камолон» МФЙ ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилган.
Айни вақтда, «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали тасарруфидаги Чилонзор ҳамда Олмазор ТЭТК тезкор чиқиш бригадалари томонидан мазкур носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15 / 13.11.2024