Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банклар устав капитали энг кам миқдори 500 млрд сўмгача оширилади
Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунига банклар устав капитали энг кам миқдорини босқичма-босқич оширишга қаратилган ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан банк устав капиталининг энг кам миқдорини босқичма-босқич беш юз миллиард сўмгача ошириш таклиф этилмоқда.
Давлатда ва (ёки) ҳудудда яшайдиган норезидент бўлган жисмоний шахслар ҳамда шундай давлатда рўйхатга олинган юридик шахслар, акциядорлар (иштирокчилар), охирги бенефициар мулкдорлар банк акцияларининг бевосита ёки билвосита эгалик қилувчилари бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги чекловни қайта кўриб чиқиш назарда тутиляпти.
Таклиф этилаётган ўзгартиришлар банклар капиталлашув даражасини янада ошириш ва ресурс базасини кўпайтиришга, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнларида уларнинг иштирокини кенгайтиришга, банклар инвестициявий жозибадорлигини ошириш орқали банк секторига стратегик хорижий инвесторларни жалб қилишга хизмат қилиши айтилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Мавзуга оид
10:07 / 04.05.2026
Чет эл валютасида облигация чиқаришга рухсат берилди
16:46 / 02.02.2026
Банк мансабдори 120 минг доллар кредит чиқариб, қиморга тикиб юборди
13:23 / 13.01.2026
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
13:45 / 24.12.2025