Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ҳафтада 4,5 млн кВт-соат электр энергияси ўғирлангани аниқланди
Бу 22 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
10-24 январ кунлари Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган назорат тадбирларида айрим тадбиркорлик субъектлари ва истеъмолчилар томонидан 300 та ҳолатда 4,5 млн кВт-соат миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги «Машҳура Торт Ангор», Андижон вилоятидаги «Оқ ёр сауна» ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги «Саке бумер» каби маиший хизмат кўрсатувчи бир қатор корхоналар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Оқибатда энергетика тизимига жами 2,1 млрд сўм миқдорида зарар келтирилган. Бундай ҳажмдаги электр энергияси ўртача 22 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар тармоқдан ажратилиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026