Ўзбекистон ва Қирғизистон Бишкекда икки томонлама муносабатлар базасини инвентаризация қилди
Бишкек шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича навбатдаги Ташқи ишлар вазирликлари маслаҳатлашувлари якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
24-25 январь кунлари томонлар амалдаги шартномавий-ҳуқуқий базанинг бугунги ҳолати ҳамда томонларни қизиқтирган соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янгилаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда экспертлар икки давлатнинг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш тажрибасига, жумладан, халқаро ҳуқуқни изчил ривожлантириш ва кодификациялаш масалаларига ҳам эътибор қаратди. Халқаро шартномаларни нашр этиш, уларни ягона электрон ҳисобга олиш ва архивлашни юритиш тартиби тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Маслаҳатлашув якунлари бўйича Протокол имзоланди. Маслаҳатлашувлар 2022 йил 3 ноябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024