Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 19:21 / 26.01.2023
8200
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик бўйича еттита меморандум имзоланди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармонлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ҳамкорлик доирасида меморандумлар имзоланди.
Фото: 24.kg
Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташрифи доирасида иккала мамлакатнинг юздан ортиқ ишбилармонлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, бир қатор ҳамкорлик шартномаларини имзоладилар. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Жумладан,
- Қирғизистон заргарлар ва тадбиркорлар уюшмаси ва Ўзбекистон «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси «Ўш вилояти ҳудудий бошқармаси» муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Андижон ҳудудий савдо-саноат палатаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- JIA бизнес уюшмаси ва Ўзбекистон экспортёрлари ассоциацияси ўртасидаги ўзаро англашув тўғрисида;
- Қирғизистон фармацевтика иттифоқи ва Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- Қирғизистон Республикасининг «Экоэкспорт» МЧЖ ва Ўзбекистон яйлов хўжаликларини ривожлантириш ассоциацияси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида;
- Қирғизистон туроператорлари ассоциацияси ва Ўзбекистон туризм инвесторлари ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
- Bazalt wool компанияси ва «Фаст групп» МЧЖ ўртасидаги 20 млн долларлик ҳамкорлик тўғрисида.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026