Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш қайта тикланганини эълон қилди
Ҳозирда Афғонистонга 100 МВт электр энергияси етказиб берилаётгани айтилди.
Фото: AFP
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) Кобул вилоятидаги филиали раҳбари Ҳикматулла Охундзода маълум қилди, деб хабар берди TOLOnews.
Шу билан бирга, Охундзода афғонлар ваъда қилинган 250 МВт ўрнига фақат 100 МВт қувват олаётганини, шундан 90 МВт қувват Кобул шаҳрига сарфланаётганини таъкидлади.
Ўз навбатида, Афғонистон Саноат ва тоғ-кон палатаси раҳбари ўринбосари Сахий-Аҳмад Паймон сўзларига кўра, Ўзбекистон электр энергияси етказиб беришни тўхтатган вақтда Кобул саноат паркларида жойлашган корхоналарнинг 90 фоизи ўз фаолиятини тўхтатган.
Январ ойи ўрталарида Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди. «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» давлат корхонаси маълумотларига кўра, ҳароратнинг кескин пасайиб кетиши туфайли иссиқлик электр станцияларини ёқилғи билан таъминлашда муаммолар юзага келгани сабабли электр энергияси экспорти тўхтатилган эди.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026