Кремл мажмуасидаги бинода ўғрилик қилган ўзбекистонлик ушланди
Кремл музей мажмуасидан электр клапанларини ўғирлаган ўзбекистонлик қўлга олинди.
Россия полицияси Кремл ҳудудидаги бинодан еттита электр вентиляция клапанини ўғирлаганликда гумонланаётган 21 ёшли ўзбекистонликни қўлга олди. Бу ҳақда «МК» хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, гумонланувчи Ўрта савдо қаторлари биносини реставрация қилиш вақтида Кремл музей мажмуаси биноси вентиляциясига кирган. Мутахассислар зарар миқдорини аниқламоқда.
Меъмор Роман Клеин лойиҳаси бўйича 1889-1893 йилларда қурилган Ўрта савдо қаторлари биноси 2005 йилгача Россия Мудофаа вазирлиги тасарруфида эди. Кейинчалик у Федерал хавфсизлик хизматига (ФСО) ўтказилди. 2012 йил июн ойида президент Владимир Путин бинони Москва Кремл музейи тасарруфига ўтказишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024