Ўзбекистон | 18:23 / 28.01.2023
10968
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда таълим олаётган ўзбекистонликлар сони 37 мингдан ошди

Уларнинг аксарияти Ўш шаҳридаги таълим даргоҳларида ўқимоқда. 

Фото: РИА Новости

Қирғизистон олий ўқув юртларида 37 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси таълим олмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Таълим ва фан вазирлигига таяниб 24.kg хабар берди.

Қайд қилинишича, энг кўп ўзбекистонлик талабалар Ўш давлат университети (12 минг 280 киши), М.Адишев номидаги Ўш технология университети (10 минг 136), Қирғиз-Ўзбек университети (6 минг 229) ва Боткен давлат университетида (3 минг 326 нафар) таълим олмоқда.

Бошқарманинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи қирғизлар учун ҳар йили Қирғизистон олий ўқув юртларида бюджет ўринлари ажратилади.

«2022-2023 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 25 нафар қирғиз миллатига мансуб Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон Республикасидаги олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тавсия этилди», деб қўшимча қилди вазирлик.

Мавзуга оид