Ўзбекистон | 20:06 / 28.01.2023
27220
1 дақиқада ўқилади

Россияда кунгабоқар ёғини Ўзбекистонга етказиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди 

Кунгабоқар ёғи етказиб беришни ваъда қилиб, катта миқдорда пул ўзлаштирган шахснинг жиноят иши судда кўрилади. 

Фото: РИА Новости

Россиянинг Краснодар ўлкасида кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарувчи бир нечта корхона директорига нисбатан фирибгарлик бўйича очилган жиноят иши судга юборилди. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси прокуратураси матбуот хизматига таяниб «Коммерсантъ» хабар берди. 

Қайд этилишича, гумондор кунгабоқар ёғи етказиб бериш бўйича эълонларни интернетга жойлаштирган ва Россия, Грузия, Қирғизистон ва Ўзбекистон компаниялари вакиллари билан бир қанча шартномалар тузган. Келишувларга кўра, гумонланувчи 32 миллион рубл (5 миллиард сўмдан ортиқ) тўлов олган. Шундан сўнг, алоқани узган. Умуман олганда, тўққизта фирибгарлик эпизоди аниқланган бўлиб, улардан бирида гумондор бир гуруҳ шахслар, жумладан, укаси билан иштирок этган. 

«Тадбиркорга» нисбатан Жиноят кодексининг 159-моддаси (фирибгарлик, ўзганинг мол-мулкини алдаш йўли билан ўзлаштириш) бўйича жиноят ичи очилган. Дастлабки тергов жараёнида гумонланувчи ўз айбига иқрор бўлмаган. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид