Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Жанубий Кореяни ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини билдирди
АҚШ ва Жанубий Корея фикрига кўра, КХДР минтақадаги вазиятни беқарорлаштиради.
АҚШ Жанубий Кореяни ҳимоя қилиш учун оддий ва ядровий қуроллардан фойдаланиш тарафдори, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин.
У Сеулда, Жанубий Корея миллий мудофаа вазири Ли Чжон Соп билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу мавзуни кўтарди, деб хабар берди Regnum.
«Қўшма Штатлар тийиб туриш бўйича кенгайтирилган мажбуриятга қатъий содиқдир, бу эса АҚШ ҳарбий салоҳиятининг тўлиқ спектридан, жумладан оддий ва ядровий қуроллардан, шунингдек, ракетага қарши мудофаа тизимидан фойдаланишни ўз ичига олади», деди Остин.
Шунингдек, у КХДР ҳаракатларини қоралаб, 2022 йилда Шимолий Корея расмийлари «мисли кўрилмаган миқдордаги провокациялар» содир этганини айтди. Пентагон раҳбари таъкидлаганидек, АҚШ ва Жанубий Корея КХДР минтақадаги вазиятни беқарорлаштиради, деб ҳисоблайди.
Корея яриморолидаги вазият 2022 йил декабрида Шимолий Кореянинг дронлари Жанубий Корея ҳаво ҳудудига бостириб кирганидан кейин яна кескинлашди. Улар 2017 йилдан бери биринчи марта Кореялараро чегарани кесиб ўтишга муваффақ бўлишди. Шунга қарамай, Жанубий Корея КХДР билан бирлашишнинг янги режасини ишлаб чиқмоқчи.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026