АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланяпти
Америка Қўшма Штатлари Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда, деб хабар берди Оқ уй матбуот котибининг биринчи ўринбосари Оливия Далтон.
У АҚШ президенти Жо Байденнинг Киевга F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришдан бош тортгани ҳақида изоҳ беришни рад этди, бироқ Вашингтон Украинага катта миқдордаги қурол-яроғлар, жумладан, артиллерия ўқ-дорилари, зирҳли техникалар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини ўтказаётганини таъкидлади.
Президент Жо Байден 30 январь, душанба куни журналистларнинг Қўшма Штатлар Украинага F-16 қирувчи самолётларини етказиб бермоқчими ёки йўқлиги ҳақидаги саволига салбий жавоб берди. «Йўқ», - дея унинг жавобини келтирди AFP агентлиги.
26 январь куни Байденнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Файнер MSNBC телеканалининг Киевга F-16 қирувчи самолётларини топшириш масаласи кўриб чиқилмоқдами ёки йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Вашингтон «буни истисно этмаслигини» айтди.
Ўша куни Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх журналистларга бундай етказиб бериш масаласи «кун тартибидан олиб ташланмаслигини» тасдиқлади ва украиналик учувчилар F-16'дан фойдаланиш учун узоқ тайёргарликдан ўтишлари кераклигини таъкидлади.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
10:11 / 15.11.2024