Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бу – ҳақорат ва ташкилот имижига путур етказишга ҳаракат” — “Ўзбекнефтгаз” интернетда тарқатилган айбловни рад этди
Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қарашли “UNG-Petro” МЧЖ раҳбарияти коррупцион халқа тузиб, нефт ва газ соҳасидан ҳар ой миллионлаб доллар даромад олаётганликда айбланган хабарлар тарқалди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ келтирилган барча иддаоларни рад этиб, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатди.
Хориждан туриб фаолият олиб борувчи Eltuz нашрининг ўз манбаларига таяниб иддао қилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мансабдорлари ташкилот қарамоғида бўлган 169 та АЁҚШнинг ҳар биридан ҳафтасига муайян миқдорда “доля” олиб туради. Шунингдек, халқаро молия ташкилотларидан олинган кредит маблағлари эски газ конларига самарасиз тарзда ишлатиб юборилган.
Мақолага “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Компания бу хабарни “тухмат, ташкилот раҳбари шахсини ҳақорат қилиш ва шу тариқа ташкилот имижига путур етказишга ҳаракат” деб баҳолаган.
“Жамият фаолиятида шаффофликни таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш мақсадида бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ғазначилик тизими жорий қилинди, комплаенс назорат механизми яратилди, харидлар жараёни устидан кўп босқичли назорат тизими ўрнатилди ҳамда жамият фаолиятини рақамлаштириш орқали инсон омилини кескин камайтириш бўйича ижобий натижаларга эришилди.
Тизимда коррупцияга қарши курашиш, комплаенс назорати йўналишидаги хато-камчиликларни аниқлаш ва уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ва бошқа тегишли департамент мутахассислари ҳамкорликдаги фаолияти натижасида 2021-2022 йилларда жами 421,6 млрд сўм қийматидаги 52 та ўрганиш ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.
Харидлар жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида, 2022 йилда 6 387 та шартномалар кўриб чиқилди ва 176 та ҳолатда 174,5 млрд сўмлик хато-камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этилиши таъминланди.
Жамият тасарруфидаги корхоналар раҳбар ва ўрта бўғим раҳбарларидан 5 043 та манфаатлар тўқнашуви декларациялари олинди ва улардаги маълумотлар асосида 762 та ҳолатда қариндош-уруғчилик ҳолатлари, 33 та ҳолатда Жамият ходимларининг бошқа корхоналар билан алоқадорлиги ҳамда 12 та ҳолатда Жамият ходимларининг контрагент ҳамда рақиб корхоналарда яқин қариндошлари фаолият олиб бориши аниқланиб тегишли чоралар кўрилди.
Жамият тизимида фаолият юритаётган 126 нафарходим 191 ҳолатда ўзи раҳбарлигидаги (таъсисчилиги) корхоналар билан 77,1 млрд сўмлик шартномавий муносабатларга кириш орқали манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги аниқланди ва бартараф этилди.
24 та тизим корхоналари, бошқармалари ва нефть базаларида фаолият олиб бораётган 29 415 та ходимларнинг 19 287 нафари (66 фоиз), шундан 3 467 нафар (18 фоиз) ўртасида электрон тарзда аноним сўровномалар ўтказилиб, аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Корхоналарда амалга ошириладиган ишлар ва вазифалардан келиб чиқиб, юзага келиши мумкин бўлган 326 та бўлинмаларни қамраб олган ҳолда жами 870 та (шундан: 444 та юқори, 304 та ўрта ва 122 та паст даражадаги)коррупцион хавф-хатарлар рўйхати шакллантирилди ҳамда 677 та тавсиялар берилиши натижасида хавф хатарлар даражаси камайтирилишига эришилди.
Жамият тасарруфидаги “UNG-Petro” МЧЖ ҳамда жамият бошқаруви ўртасида муносабат амалдаги қонунчилик талаблари доирасида юритилади ва қатьий равишда жамият манфаатлари ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, “UNG-Petro” МЧЖда тасарруфдаги барча ташкилотлар сингари комплаенс назорати ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ҳолатга қонунчилик доирасида тезкор равишда муносабат билдирилади. Мурожаатда келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топган тақдирда, барча зарур чоралар кўрилади ва маълумотлар хуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.
Келгусида ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси М. Абдуллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан коррупцияга қарши курашиш, хато-камчиликларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан амалий ишлар давом эттирилади”, дейилади ташкилот расмий муносабатида.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ юқорида келтирилган хабарларини рад этган ҳолда, уларни чоп этиш ва чоп этишдан олдин текширишни, шунингдек, ёлғон ва ишончсиз маълумотларни тарқатганлик учун республика ва хорижий давлатлар қонунчилигида тегишли жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025