Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 10 килограмм опий гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
ДХХ, ИИБ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Самарқанд вилоятида опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланган.
Маълум қилинишича, жорий йил 1 февраль куни вилоят ДХХ, ИИБ ва Божхона бошқармалари ҳамкорлигида гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 10 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотаётган икки нафар шахс ушланган.
Тадбир давомида, Ургут туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи 40 ёшли фуқарога 2 килограмм опийни сотаётган вақтда қўлга олинган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ургутлик фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида у 8 килограмм опийни сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган. Гиёҳвандлик моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:45 / 11.07.2026
Пискентда далаҳовлида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган шахс фош бўлди
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026