Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Грузиядан Саакашвилини «хўрлашни тўхтатиш»ни талаб қилди
Шунингдек, уни Украинага қайтаришни сўради.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Грузия расмийларидан Украина фуқароси бўлган сиёсатчи Михаил Саакашвилини Киевга қайтаришни талаб қилди.
«СССР НКВД ташкилотининг энг ёмон анъаналарига хос тарзда Грузия расмийлари Михаил Саакашвилига қарши психологик ва жисмоний зўравонлик қўлламоқда, унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни рад этмоқда ва ҳаётига атайлаб хавф туғдирмоқда», дейилади Украина ТИВ баёнотида.
Украина департаменти Грузия ҳукуматини Саакашвилини «хўрлашни бас қилишга» чақирди, шунингдек, ҳозирги вазият бу мамлакатда «демократия йиғиштириб қўйилаётганини» англатишини таъкидлади. Украина Ташқи ишлар вазирлиги хорижий ҳукуматларни сиёсатчини очиқ ҳимоя қилишга чақирди.
Михаил Саакашвили 2021 йил кузидан бери Грузияда ҳибсда сақланмоқда. У мамлакат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганидан кўп ўтмай қўлга олинган. Бунгача собиқ президент Грузияда иккита жиноий иш бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Ҳибсда бир неча бор очлик эълон қилган Саакашвилининг соғлиғи ёмонлаша бошлади, шундан сўнг у тергов изоляторидан шифохонага ётқизилди. 2022 йил ноябрида мустақил шифокорлар гуруҳи сиёсатчининг камида 10 та ташхиси «қамоқда ушлаб туришга тўсқинлик қилишини» айтишган. 2023 йил январ ойи охирида адвокатлар Саакашвили оғир аҳволда реанимацияга ўтказилгани ҳақида хабар беришди.
Мавзуга оид
18:44
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026