Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саргузашт туризмига оид давлат стандарти қабул қилинди
“Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК қошидаги “Туризм ва маданий мерос” стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан “Саргузашт туризми. Хавфсизликни бошқариш тизимлари. Талаблар” давлат стандарти ишлаб чиқилди. Ушбу стандарт саргузашт туризми фаолияти провайдерлари учун хавфсизликни бошқариш тизимининг талабларини белгилайди.
Провайдер ушбу стандартдан қуйидагилар учун фойдаланиши мумкин:
— хавфсизлик самарадорлигини ошириш;
— иштирокчилар ва ходимлар хавфсизлигига нисбатан кутилмаларни оқлаш;
— хавфсиз амалиётни кўрсатиш;
— амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини қўллаб-қувватлаш.
Ушбу стандарт ҳар хил географик, маданий ва ижтимоий муҳитда ишлайдиган барча турдаги ва ўлчамдаги провайдерлар томонидан қўлланиши мумкин.
Стандарт 2023 йил 18 апрелдан амалга жорий этилади.
Мавзуга оид
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026