Жамият | 08:37 / 05.02.2023
24209
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида 4 феврал куни Mercedes-Benz юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди

Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 01:53 да А-373 автомобил йўлининг 227-километрида юз берган. Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz юк машинасида ёнғин юзага келгани тўғрисида Қамчиқ Maxсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар тушган.

Зудлик билан воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 02:28 да тўлиқ бартараф этилган.

Автомашина юк хонасида бўлган маҳсулотларнинг асосий қисми ва ҳайдовчининг ҳаёти ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид