Боррел: Европа Иттифоқи давлатлари Украинага қўшин юборишни режалаштирмаяпти
Европа Иттифоқи давлатларининг Украинага қўшин юбориши «кун тартибида эмас ва ҳеч қачон бўлмаган», деб маълум қилди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Испаниянинг El Pais газетасига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, у Европа давлатларининг ҳарбий хизматчилари Украина ҳарбийларини, хусусан, Ғарб танклари учун махсус экипажларни тайёрлашга жалб этилганини тасдиқлади.
«Уларнинг машғулотлари Европа Иттифоқи ҳарбий миссияси доирасида Полша ва Германиядаги ўқув лагерларида аллақачон бошланган. Бу автомобил ҳайдашни ўрганишга ўхшамайди, бу бир неча ҳафталик ўта махсус тайёргарликни талаб қилади», деб тушунтирди Европа дипломатияси раҳбари.
Аввалроқ Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел бир қатор Ғарб давлатлари, жумладан, Германия ва АҚШнинг ҳозирги позициясига қарамай, Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш ҳали ҳам амалга оширилиши мумкинлигини истисно этмаганди.
Дипломатнинг 1 февраль куни Киевда Европа Иттифоқи-Украина саммитидан олдин айтганидек, жанговар танклар етказиб бериш ҳам аввалига мунозарали масала бўлган, бироқ якунда консенсусга эришилди.
Шу билан бирга, Боррел Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг кучайиши эҳтимолидан қўрқиш ўтмишда Киевга Ғарб қуролларини етказиб беришнинг ҳар бир янги босқичидан олдин билдирилганини эслатди. Унинг ўзи қирувчи самолётларни етказиб беришни маъқуллайдими, деган саволга дипломат жавоб бермади.
«Менинг вазифам - консенсусга эришиш», - дея Боррелнинг сўзларини келтирган dpa. Шу билан бирга, у бундай вазиятда аралашмаслик учун очиқчасига у ёки бу позицияни эгалламаслик кераклигини тушунтирди.
Мавзуга оид
00:11
Зеленский: Трампнинг жамоаси билан уруш тезроқ тугайди
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
10:11 / 15.11.2024