Нью-Йоркда зилзила содир бўлди
Ер силкиниши магнитудаси 3,8 баллни ташкил қилган.
Нью-Йоркда 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда 6 феврал кунги зилзилалар интерактив харитаси маълумотлари далолат бермоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам Нью-Йорк ғарбида, Лакаванна, Кенмор, Баффало, Амхерст, Ҳамбург ва Ғарбий Сенека шаҳарларида сезиларли силкинишлар ҳақида хабар беришган. Зилзила оқибатида жабрланганлар ёки етказилган зарарлар ҳақида маълумотлар йўқ.
6 феврал куни тунда сейсмологлар Туркиянинг Ғозиантеп шаҳри яқинида, Сурия чегарасига яқин жойда 7,7 магнитудали зилзила қайд этди. Умуман олганда, ҳудудда 30 дан ортиқ ерости силкинишлари қайд этилган. Туркия хатарнинг энг юқори даражасини эълон қилди. Фавқулодда хизматлар юқори шай ҳолатга келтирилди. Айни пайтда 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 5,3 мингдан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Зилзила оқибатлари Сурия вилоятларига ҳам таъсир кўрсатди. Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 371 киши ҳалок бўлган, яна 1089 киши жароҳатланган.
Шу куни Грузиянинг Абхазия ҳудуди аҳолиси ер силкиниши ҳақида хабар берди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кўп қаватли уйларда қандиллар тебранган, эшиклар очилиб кетган. Зилзилани Грузиянинг Батуми шаҳри аҳолиси ҳам ҳис қилган. Ижтимоий тармоқларда улар квартираларда қандиллар тебраниб тургани, мебеллар силкинаётгани ва деворлар тарсиллагани акс этган видеоларни тарқата бошладилар.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
12:40 / 15.11.2024
Навоийда салкам 4 балли ер силкиниши содир бўлди
21:21 / 14.11.2024